UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 апр 17:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун уч нафар боксчимиз Будапештда рингга кўтарилади

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси — Шоҳжаҳон Абдуллаев, Комронбек Турғунбоев ва Муҳаммад Шехов ҳам рингга кўтарилади.

Оғир вазн тоифасидаги 22 ёшли Абдуллаевга Венесуэла вакили Иван Матьют рақиблик қилса, 21 яшар Турғунбоев молдовалик Иван Петровга қарши рингга  кўтарилади. Муҳаммад Шехов эса Венесуэла вакили Орландо Моралесга қарши баҳс олиб боради. 

Бугунги тўқнашув Шоҳжаҳон Абдуллаев учун проф боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги жангларининг барчасида рақибларидан устун келган. Абдуллаевнинг бўлажак рақиби — 31 яшар Матьют ҳисобида эса 31 ғалаба, 20 та мағлубият ва 2 дуранг бор.

Яримўрта вазнли Комронбек эса 2023 йилда проф боксда дебют қилиб, Богдан Утегеновни мағлуб этганди. Петров (7-16-2)га қарши жанг ҳамюртимиз учун профессионал фаолиятидаги иккинчиси бўлади. 

32 яшар Муҳаммад Шехов фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. У охирги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида хитойлик Зонг Лиуга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва вакант бўлиб турган IBF Intercontinental камарини қўлга киритганди. Ҳамюртимиз ҳозирда WBO рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Унинг бўлажак рақиби, 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида эса 13 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг