UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июн 11:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи турнир бошланади

Хабар берганимиздек, 6-9 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Поляк Имре ва Варги Янош хотирасига бағишланган рейтинг сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтказиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Кеча турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бугун мусобақанинг илк куни эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилади. 

Бугун 57, 61, 65, 70, 79 ва 125 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади. Эртага эса 74, 86 ва 92 кг вазнларда саралаш ва финал баҳслари ташкил этилади. 125 кг вазнда курашиши керак бўлган Ҳасанбой Раҳимовга виза чиқмаганлиги айтилмоқда ва шу сабаб билан энг оғир вазнли эркин курашчимиз мусобақага бормаган.  

Бугун Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) ва яна бир истеъдодли курашчимиз Умиджон Жалоловга мухлислик қиламиз. Абдуллаев илк даврадаёқ эронлик Али Ҳоссейн Моменжужадеҳга қарши гиламга чиқади. Ҳамюртимиз эронлик рақибидан ўта олса, уни 1/4 финалда озарбайжонлик Алиаббас Рзазаде кутиб турибди. 65 кг вазндаги беллашувлар айлана тарзида ташкил этилади. Жалолов Венгрия, Озарбайжон ва Япония курашчиларига қарши баҳс олиб боради. 

Бугун курашадиган эркин курашчиларимиз учун қуръа натижалари:

57 кг. квалификация раунди: Ғуломжон Абдуллаев - Али Ҳоссейн Моменжужадеҳ (Эрон)

65 кг. 1-рануд: Умиджон Жалолов - Исмаил Мусукаев (Венгрия)  

2-раунд: Умиджон Жалолов - Ҳажи Алиев (Озарбайжон)

3-раунд: Умиджон Жалолов - Котаро Киюка (Япония)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг