UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июн 09:08
Янгиликлар

Хоккей

"Бургут" "Сариарка" ва "Номад"нинг икки тажрибали ҳужумчисини олиб келди

Тошкентда янги ташкил этилган "Бургут" хоккей клуби навбатдаги трансфер янгиликларини эълон қилди.

Жамоа "Сариарка" клубидан Евгений Григоренко ҳамда "Номад"дан Дмитрий Макеевни ўз сафига қўшиб олди. Уларнинг ҳар иккиси ҳужумчи ҳисобланади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Евгений Григоренко Магнитогорск "Металлург"ининг тарбияланувчиси. Бўйи 181 см, вазни 84 кг. Охирги клуби "Сариарка" (Қарағанда) бўлди. У Қозоғистон кубогини қўлга киритган ҳолда Қозоғистонда жами 50 та ўйин ўтказиб, 46 (16+30) очко жамғарган. 

Григоренко узоқ вақт ОХЛда (145 ўйин 94 (41+53) очко) ва ҚХЛда (194 учрашув 55 (26+29) балл) фаолият юритган. Григоренконинг ҳисобида Беларуснинг "Гомел" клуби сафида ҳам 46 та учрашув (38 (19+19) очко) бор. Шунингдек, у бир вақтлар Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клубида ҳам фаолият олиб борган.

Дмитрий Макеев эса Павлодар хоккей мактаби тарбияланувчиси. Бўйи 178 см, вазни 77 кг. У Қозоғистон чемпионатида ўз фаолиятини 2020 йилда бошлаган, "Снежние Барси" сафида 47 та ўйин (4+10 очко) ўтказган. 2022 йилда Петропавловскнинг "Қулагер"ида (52 ўйин, 11+15 очко) бир мавсум ўтказгандан сўнг, Дмитрий "Барис" тизимига қайтди - аввалига таниш бўлган "Снежние Барси" таркибида, кейин эса "Номад"да ўйнади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг