UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 окт 13:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бутун бошли Бразилия нафратига учраган Хабибнинг афсонавий футболкаси. Жангчи жиу-житсуни кескин танқид қилганди. Қилмишлари учун UFC уни қаттиқ қўриқлашга мажбур бўлган

Бутун бошли Бразилия нафратига учраган Хабибнинг афсонавий футболкаси. Жангчи жиу-житсуни кескин танқид қилганди. Қилмишлари учун UFC уни қаттиқ қўриқлашга мажбур бўлган

Махачев ва Оливейра қарама-қаршиликни давом эттиради.

2013 йилда Хабиб UFC'даги учинчи жангини — бразилиялик Тиаго Таварес билан ўтказди. Турнир Сан-Паулуда бўлиб ўтди, у эрда маҳаллий жамоатчилик Нурмагомедовни ёмон кўриб қолди: у вазн ўлчаш маросимига “If sambo was easy it would be called jiu jitsu” (Агар самбо осон бўлса, уни жиу житсу деб аташарди) деган либосда чиқди.

Бразилияда Хабибни ёмон кўриб қолишди: оломон Нурмагомедовни футболкаси туфайли парчалаб ташламоқчи бўлди, UFC эса жангчига қўриқчиларни қўйишга мажбур бўлди.

Хабиб Бразилияга жанг қилиш учун келганида, у ҳали юлдуз эмас эди. Нурмагомедов UFC'да иккита ғалаба қозонди ва бразилиялик жицер келажаги учун синов бўлиши керак эди.

Аммо ўшанда Хабиб ёрқин имидж UFC учун қанчалик муҳимлигини тушуниб бўлганди. У тарозига доимги каби папахасида борди ва Таварес билан жанг олдидан провокация уюштирди.

Бу воқеадан сўнг бразилиялик мухлисларнинг муносабати кескин бўлди. Хабибга ижтимоий тармоқларда таҳдид қила бошлашди, бироқ Хабиб бундан қўрқмади ва Бразилияда сайр қилишга ҳам улгурди.

Аммо UFC Хабибдан хавотирда эди ва жангчига қаттиқ хавфсизлик чораларини кўрди. Нурмагомедов қафасга киргач, Сан-Паулудаги аренага йиғилган томошабинлар: «Ўласан!» дея ҳайқиришди.

«Агар самбо оддий бўлса, уни жиу-житсу деб аталармиди» деган футболка? Рақибни руҳий томонлама синдиришни истамаган эдим. Шунчаки самбочи ўз спорт турини ҳимоя қилишни ва самбо ММА учун жиу-житсудан кўра кучлироқ спорт эканлигини тушунтиришни истагандим»,-деб эслаганди Хабиб.

Тарозига шу футболкада келганимдан кейин шов-шув кўтарилди. Бизга таҳдид қилишди. UFC бизни хонага овқат буюртма қилмаслик ҳақида огоҳлантирди, чунки бразилияликлар уни заҳарлаши мумкин деган ҳаёлга боришди. Жангга чиққанимда ёнимда қўриқчилар кўп эди. Илгари икки киши мени октагонга етаклаган бўлса, бу сафарги жанг учун олтита нафар қўриқчи мен билан эди. Мен улардан сўрайман: «Нима учун бунчалик кўпсиз?» Улар шундай жавоб беришади: «Тарозида кимдир ҳаддан ташқари ошириб юборгани учун», деб эслайди Хабиб.

Хабиб бразилияликни нокаутга учратди ва у билан курашмади ҳам. Нурмагомедов UFC'да жицерни мағлуб этди, лекин энг хавфлисини Махачевга қолдирди

Аренадаги бразилияликлар Нурмагомедов номини эшитиши билан ҳайқириқлар бошланарди. Босимларга қарамай, Хабиб ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу Хабибнниг фаолиятидаги энг тезкор ғалабаси эди.

Нурмагомедов бразилияликни чуқур нокаут ҳолатига туширди. Уни биринчи раунднинг иккинчи дақиқасидаёқ нокаут қилиб бўлганди. Қизиғи, Хабиб бир марта ҳам рақибини партер ҳолатига туширмади.

Ушбу ғалабага қарамай, Хабиб бутун фаолияти давомида яхши партер соҳибига қарши жанг қилмади. Уни бир неча бор Тонига қарши жанг қилмасликда айблашди ва уни қўрқоқ деб аташди.

Шу сабабли Абдулманап Нурмагомедовнинг кураш мактаби кучли эканлиги борасида шубҳалар ҳали ҳам қолди. Бу шубҳаларни йўқотиш учун Хабибнинг давомчиси Ислам Махачев шанба оқшомида Чарльз Оливейрани таслим этиши лозим бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг