UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 май 08:56
Янгиликлар

Камондан отиш

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Теглар :  Камондан отиш
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Бош котиби, Бутунжаҳон спорт ўйинлари халқаро ассоциацияси вице-президенти Том Дилен, Россия камондан отиш федерацияси раҳбари Зоригто Манханов, Корея Республикаси камондан отиш ассоциацияси вице-президенти Ёнсул Чан ташриф буюришди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари, генерал-майор Рустам Джураев ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олишди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда камондан отиш спорт турини ривожлантириш, халқаро турнирларни ташкил этиш ва бу борадаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, расмийлар Ўзбекистон томони ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда спорт соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилаётгани ҳақида маълумот беришди.

Ўз навбатида, меҳмонлар юртимиздаги ўзгаришларни юксак баҳолаб, уларга шахсан гувоҳ бўлганларини билдиришди ҳамда ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этишига ишонч билдирдилар.

Суҳбат дамовида томонлар келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг