UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 сен 12:33
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз 100 фоиз ғалаба қайд этган 7 давлат қаторида + ФОТО

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кетма-кет тўртта турда ғалабага эришди. Қизларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Гаитини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда Венгрияни 2,5:1,5, кеча ўтказилган 4-турда эса Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 100 фоизлик натижа қайд этган 7 давлат қаторида бўлиб туришибди. Тўртинчи тур олдидан бундай жамоалар сони 16 та эди.  

Терма жамоамизнинг асосий рақибалари 4-турда осон ғалабаларга эришишди. Хитой терма жамоаси барча учрашувларида рақибаларини бир хил 4:0 ҳисобида енгиб, чемпионлик учун асосий даъвогар эканликларини исботлаб келишяпти. Кеча Англия терма жамоаси худди шу ҳисобда таслим этилди.

Ҳиндистон терма жамоаси 4-турда Францияни 3,5:0,5, таркибида Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаётган АҚШ термаси Нидерландияни 3,5:0,5, Арманистон Вьетнамни 3:1, Қозоғистон Сербияни 2,5:1,5, Мўғулистон Испанияни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этди. 

Бугун ўтказиладиган 5-турда 3 та жуфтликда 100 фоизлик натижа қайд этган терма жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва табиийки фақат ғалаба қозонган давлатлар сони тенг ярмига камаяди. 


5-турнинг марказий учрашувлари:

Қозоғистон - Ҳиндистон

Хитой - Арманистон

Мўғулистон - АҚШ

Ўзбекистон - Грузия

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 сен 13:12:07
.Sherzod.
Qizlarimizda Yakubboyevani tushirmasa yana yutadi Yakubbayeva yaxshi xolatda emas uni asosiyda qo‘ymaslik kerak
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг