UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 сен 08:35
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди, медаллар ўз эгаларига топширилди + ФОТО

Деярли икки ҳафта давомида Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз якунига етди.

Дунёнинг 189 давлати қатнашган мусобақада 11 учрашувдан 10 ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган Ҳиндистон терма жамоаси Шахмат Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритди. Ҳиндистонлик гроссмейстерларни фақатгина бундан аввалги Олимпиада чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси тўхтатиб қолди. Бу икки терма жамоа ўртасидаги баҳсда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилганди. 

Олимпиаданинг кумуш медаллари АҚШ, бронза медаллари эса Ўзбекистон терма жамоасига насиб этди. Индивидуал йўналишларда Шамсиддин Воҳидов ўз тахтасида олтин медалга эга чиқди. Нодирбек Абдусатторов ва Нодира Нодиржонова эса кумуш медаль қўлга киритди. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада ҳам Ҳиндистон терма жамоаси чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Ҳиндлар Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин дубл қайд этишди. Қозоғистон терма жамоаси кумуш, таркибида Гулруҳбегим Тоҳиржонова бўлган АҚШ шахматчи қизлари бронза медали билан тақдирланишди. Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида медаль ҳамда кубоклар ўз эгаларига топширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг