UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 сен 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Cеулдаги оқшомда рингга кўтарилган 6 боксчимизнинг барида ғалаба + ФОТО

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилди.

FW1 Promotion ҳамда "Фавзул Мунаввар" промоутерлик компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу проф бокс оқшомида 6 нафар чарм қўлқоп устамиз ҳам рингга кўтарилди. Марказий жанг ҳамюртимиз Эгамберди Нуриддинов ҳамда хитойлик Ма Хоа Жиэ ўртасида бўлиб ўтди.

Нуриддинов 6 раундлик жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳамюртимиз тажрибали рақибини 5-раундда техник нокаутга учратган. Бу Эгамберди Нуриддиновнинг проф рингдаги учинчи жангидаги иккинчи ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида 1 та дуранг ҳам бор. Тажрибали Ма Хоа учун эса бу фаолиятидаги иккинчи мағлубият эди. Ғалабалари сони 20 талигича қолди. 

Боксчиларимиздан Дониёрбек Ҳайиталиев кореялик Ким Жу Ҳюнни очколар ҳисобига кўра енгди. Ҳусниддин Мараимов 3-раундда Вонг-Гу Лини, Довруғбек Ибрагимов 1-раунднинг 1-дақиқасидаёқ Жу Ҳюн Жунни, Шаҳзодбек Толибжонов 4-раундда До-Гйом Кимни техник нокаутга учратди. 

Сирожбек Исмоилов ва Хё Ҳан Жеон (Жанубий Корея) ўртасидаги жанг спарринг мақомида ўтказилди. Унда Исмоилов 4-раундда рақибининг жигар қисмига аниқ зарба йўллаши натижасида жанг рефери томонидан тўхтатилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг