UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 янв 18:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаев - янги Конор. Нима учун "Борз" ирландияликка жуда ўхшайди ва унинг асосий камчилиги нимада?

Хамзат Чимаев ростдан ҳам Конор Макгрегордек бўла оладими?

Хамзатни Макгрегорга қиёслашади, аммо янги босқичга чиқиш учун яна бир қадам керак.

Хамзат Чимаев UFC'га ажойиб тарзда кириб келди ва шу заҳотиёқ истеъдодларни тез илғайдиган ташкилот раҳбари Дана Уайтнинг эътиборини тортди. Биринчи жангда Борз Жош Филлипсни мағлуб этди. Орадан атиги 10 кун ўтиб у ўз муваффақиятини такрорлади - лига дебютанти Рис Макки Хамзат билан тўқнаш келди.

Даҳшатли Борз октагондан ташқарида тўғри тактикани танлади: бошиданоқ у интервьюларни ўтказиб юбормади, жангга бўлган муҳаббати ва деярли ҳар ҳафта октагонга киришга тайёрлигини такрорларди. Ва шуни таъкидлаш керакки, у ўз сўзида турди.

«Ҳозир ҳамма мен ҳақимда гапиряпти, ижтимоий тармоқларда ҳамма мени кузатмоқда. Мен UFC'даги энг катта юлдузман деб ўйлайман. Уларга пул келтираман, ўзимга ҳам пул топаман», - деган гапни ўшанда фақатгина Хамзатдан эшитиш мумкин эди.

Конор Макгрегор билан ўхшашлик  дарҳол ўзини намоён қилди. Худди шу жасорат, бозор қонунларини тушуниш нафақат октагонда, балки медиа соҳасида ҳам ишлайди. 2021 йил охирида Белал Муҳаммад Чимаев ҳақида шундай деган эди: «Тўғрисини айтсам, Хамзат айни дамда катта номга эга бўлган йигитлардан бири. У шов-шувли юлдуз. Конор Макгрегор атрофида шундай ажиотаж бор эди. Сиз дивизиондаги бошқа бирини мағлуб этгандан кўра, уни мағлуб этсангиз кўпроқ нарсага эга бўласиз. Хамзатни енгган одам юлдуз мақомига эга бўлади».

Дананинг ўзи Хамзат ва Конор ўртасида ўхшашлик яратди: «У Конор каби тез кўтарилди. Хамзат худди космик ракетага ўхшайди. Унинг бир неча миллион обуначилари бор».

Бироздан кейин Уайтдан ким UFC учун Макгрегор каби аҳамиятга эга бўлиши мумкинлиги сўралганида, президент икки марта ўйламасдан шундай деди: «Менимча, Хамзат Чимаев буни уддалай олади. Лекин, албатта, ҳаммасини вақт кўрсатади...»

Лекин унда ҳам битта камчилик бор. Ҳар ҳолда, ММА оламидаги таниқли ва ҳурматли ҳакам, кўп жангларни кўрган Жон Маккарти шундай ўйлайди: «Хамзат ҳақиқий йиртқич ҳайвон. Айниқса, биринчи раундларда ажойиб кураш кўрсатади. Буни тўхтата оладиганлар бор, лекин у ҳукмронлик қила бошлаганида, уни тўхтатиб бўлмайди, чунки у доим рақибларига босим ўтказиб, оғир зарбалар беради. Бироқ, у чарчайди. Мен уни «стойка»да рақибини мағлуб этган Конор Макгрегорга қиёслаган бўлардим, бироқ биринчи раунддан ўтганингиздан сўнг у иккинчи ва учинчи раундларда бутунлай бошқача жангчига айланади. Хамзат ўзининг камчилигини фош қилди – у жангнинг боришини назорат қилишни, кучини тўғри тақсимлашни билмайди».

Тан олишимиз керак, бу қизиқарли ва мантиқий таққослаш. Чимаевнинг UFC'даги дастлабки тўртта жангига назар ташласак, ҳақиқий монстрдек ҳаракат қилган. Хамзат рақибларини тезда мағлуб этди, уларга бирорта ҳам имконият қолдирмади... Боз устига, октагонга биринчи тўртта киришда Борз бор-йўғи иккита зарбани ўтказиб юборди, улардан фақат биттаси хавфли деб топилди.

Макгрегор ҳам бошида иккиланмади ва Дана Уайт лигаси доирасидаги биринчи жангда рақиби Маркус Бримейжга бир дақиқадан сал кўпроқ вақт берди. Кейинчалик, ирландиялик фақат биринчи ва иккинчи раундларда ғалаба қозонди, Макс Холлоуэй билан тўқнашув ва Нейт Диаз билан афсонавий беш раундлик жанг бундан мустасно. Мағлубиятлар, албатта, ҳисобга олинмайди.


Уларнинг иккаласини ҳам ҳеч ким тўхтата олмади. Лекин ҳеч нарса абадий давом этмайди. Ва эртами-кечми, уларга қарши тура оладиганлар топила бошланди, жанг раундлари чўзилди. Хавфли Гилберт Бёрнс ва вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтингида сўнгги пешқадам Камару Усман билан жангдаги ғалабалар жуда қимматли. Аммо жиддий синовдан сўнг  Борз ўзининг асосий «козир»и - биринчи жангданоқ рақиблари устидан назоратни ушлаб, ўзининг дахлсиз қолиш ҳисини йўқотди. Энди у ҳақиқатдан ҳам йўқ.

Аммо бу туфайли тушкунликка тушмаслигингиз керак. Хамзат йўқотмаган асосий жиҳат – мухлислар меҳр-муҳаббати ва лига бошлиқларининг ҳурмати бўлди. Макгрегор билан солиштириш илтифот деб ҳисобланиши мумкин. Негаки, бугунги кунда ҳам Конорни кўпчилик лиганинг асосий бойлиги деб билади ва унга қизиқиш ортиб бормоқда. Чимаев энди фақатгина жанг пайтидаги юкни тўғри тақсимлаш ва жисмоний тайёргарликни кучайтириш устида ишлаши керак. Кейин эса у Макгрегор мисолида, чемпионлик учун курашиш имкониятини узоқ кутмайди. Хамзат ундан тўғри фойдаланиши керак бўлади.


Хорижий сайтлар асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг