UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 сен 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаевнинг мураббийи Хабибнинг танқидига чиройли "ответ" қилди

Швециялик жангчи Хамзат Чимаевнинг мураббийи Реза Мадади енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга жамоани танқид қилгани учун жавоб қайтарди.

"Ҳурматли Хабиб, мусулмон биродарим! Аввало шуни айтмоқчиманки, сизни спортчи сифатида ва севимли спортимиздаги барча ютуқларингиз учун жуда ҳурмат қиламан. Барча интервью ва чиқишларда динимизни, эътиқодимизни, Аллоҳни эслашингиздан жуда фахрланаман. Лекин Хамзатнинг атрофида мусулмонлардан иборат жамоа йўқлиги ва гўё шу сабаб унинг вазн қила олмаганига изоҳ бермоқчиман.

Бу ерда сизнинг фикрингизга қўшилмайман. Биринчи кундан бошлаб Хамзатнинг олдида нафақат мен каби мусулмон дўстлари, жамоадошлари, балки бошқа дин ва жамият вакиллари ҳам бор эди. Улар бошиданоқ у билан бирга бўлган, унга меҳр кўрсатган, қайғу ва қувончини бирга баҳам кўрган. Улар Хамзатни ҳозирги даражага етиши учун кўп нарса қилган.

Мусулмон бўлиш мукаммал ва бенуқсон бўлиш дегани эмас. Менга ишонинг, ҳаётимда кўп хато қилдим, сиз ҳам. Шунинг учун мусулмонлардан иборат жамоа бўлиш сизни комил инсон қилади деган фикрга қўшилмайман. Қайси эътиқод ёки дин бўлишидан қатъий назар, яхши ва оғир дамларда сизга ғамхўрлик қиладиган жамоага эга бўлиш муҳимроқ. Бундай жамоа Хамзатда бор.

Хамзат вазн қила олмаганига бир қанча сабаблар бор ва улар жамоанинг ичида қолади. У ҳали ёш ва хатоларидан сабоқ олади. Агар сиздек катта номга эга чемпион шу каби хатолардан сабоқ олган бўлса, Хамзат ҳам бунга бардош беришига шубҳам йўқ", — деб ёзади Мадади ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Хамзат Чимаевнинг расмий тарози маросимидаги чиқишини танқид остига олганди.

Швециялик аралаш яккакураш устаси UFC 279 турнирининг расмий тарозидан ўтиш маросимида белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани етмагандек, саҳнадан туриб мухлисларга турли номақбул ҳаракатларни қилган эди. 

"Агар сен мусулмон бўлсанг, атрофингга иймон ва диёнатли кишиларни жамлашинг керак. Зеро, айнан улар сени нима мумкин ва нима мумкин эмаслигини айтиб, тўғри йўлга бошлайди. Мен Хамзат Чимаевнинг расмий тарози маросимидаги чиқишини кўрдим. Афсуски, унинг жамоасида мусулмон кишиси йўқ. Бу эса жуда ёмон ва хунук ҳолат. Яратганни таниган инсон йўқлигидан шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келади", - деганди Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг