UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 мар 14:28
Янгиликлар

Кураш

Чирчиқда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Чирчиқ шаҳрининг 90 йиллигига бағишланди ва чемпионат доирасида  белбоғли кураш бўйича Чирчиқ шаҳар ҳокими кубоги учун ҳам беллашувлар ташкил этилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жам бўлган 400 нафардан зиёд полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида медаллар учун бел олишишди. 

Мусобақанинг биринчи кунида регламентга кўра, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Юқори савияда ташкил этилган маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, Паркент тумани ҳокими, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Сардор Исақулов, Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари, депутатлар ва корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. 

Очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, Паркент тумани ҳокими, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Сардор Исақулов, Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар сўзга чиқиб, спортчиларни қутлашди ва уларга омад тилашди. 

Шундан сўнг Равшан Дастиров  бир гуруҳ фахрий меҳмонларга белбоғли кураш федерациясининг эсдалик совғаларини топширди. Маросим сўнггида бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган рақс ва куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларида янаям завқ-шавқ бағишлади. 

Очилиш маросими якунлангач, дастлаб Чирчиқ шаҳар ҳокими кубоги учун баҳсларида ғолиб аниқланди. Унга кўра, 50 кг. вазн тоифасида мезбон спортчи Отабек Шавкатов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Чирчиқ шаҳар ҳокими кубогини қўлга киритди. 

Икки кунлик беллашувларда Камрон Носиржонов (Наманган), Даурхан Турсунбаев (Қорақалпоғистон), Ҳусан Энверов (Тошкент в.) Искандар Обидов (Фарғона), Азамат Ўролов (Сирдарё), Эргашхон Камолова (Андижон), Шахризода Убайдуллаева (Қашқадарё), Ҳилола Фахриддинова (Навоий) сингари ёш белбоғли курашчилар ўз вазн тоифаларида чемпионликка эришди. 

Мусобақа якунига етгач, ғолиб совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг