UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 окт 11:32
Янгиликлар

Кураш

Чирчиқда белбоғли кураш бўйича халқаро Дўстлик турнири ўтказилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кураш залида белбоғли кураш бўйича халқаро дўстлик турнири ташкил этилди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, халқаро Корэш федерацияси ҳамда ЎзДЖТСУ Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган ушбу халқаро турнирда Россия, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спортчилари 5 та вазн тоифасида беллашишди.

Кун давомида ўтказилган беллашувлар натижасига кўра умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, полвонларимиз иккинчи ўринни банд этишди. Учинчи ўрин қўшни Тожикистон давлати спортчиларига насиб этди. 

Мазкур халқаро мусобоқанинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, халқаро корэш федерацияси бошқарув раиси Равиль Нагуманов (Россия), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, халқаро Қирғиз курош федерацияси президенти Рискелди Шамиев (Қирғиз Республикаси), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов ва бошқалар иштирок этди. 

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Шунингдек, турнир доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети халқаро корэш федерацияси, Қирғиз курош федерацияси ҳамда Россия федерацияси Паволожия давлат маданият, спорт ва туризм университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг