UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 ноя 08:34
Янгиликлар

Каратэ

Чирчиқда каратэ-до бўйича халқаро мусобақа ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди.

Мазкур турнирнинг тантанали ёпилиш маросимида Халқаро карате федерациясининг (ITKF) Осиё ва Океания минтақаси бўйича Президенти Ибраҳим ал-Бакр жаноблари, Ўзбекистон (ITKF) карате-до федерацияси президенти Шуҳрат Кушмуратов ҳамда Университет ректори Рашид Маткаримов қатнашди. 

Ушбу халқаро турнирда жами 300 нафар 6-8 ёш – болалар ва қизлар, 9-13 ёш – ёшлар ва қизлар, 14-18 ёш – ўсмирлар ва ўсмир қизлар, 19-21+ катталар ва аёллар, 40+ фахрийлар иштирок этди. Уч кун давом этган муросасиз беллашувларда барча тоифалар бўйича ғолиблар сараланди. 

Умумий ҳисобда 1-ўрин Тошкент вилояти, 2-ўрин Самарқанд вилояти, 3-ўрин Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳри спортчилари жамоаларига насиб этди. 

– Ҳозирда 5 минг нафардан зиёд спортчилар ушбу спорт тури билан шуғулланиб келмоқда, – дейди ITKF каратэ-до Президенти Шуҳрат Кушмуратов. – Ўзбекистон бундан олдин ҳам 1 марта жаҳон ва 4 марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. Муҳими, бу каби мусобақаларда юртимиз спортчилари маҳоратини кўрсатиб, яхши натижаларни қайд этмоқда. 

– Кейинги йилларда мамлакатимиз спорт соҳасида жаҳон ареналарида катта ютуқларга эришмоқда, – дейди Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов. – Албатта, бу юртбошимиз томонидан соҳада яратилаётган шароитлар натижасидир.

Университетимиз ITKF каратэ-до Федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Келажакда ушбу спорт турининг қамровини янада кенгайтиришда ўз ҳиссамизни қўшамиз деган умиддаман. 

Тантанали тарзда ўтказилган ушбу халқаро турнирнинг ёпилиш маросимида барча ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг