UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 19:37
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат Кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

22-24 август кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз бўлган Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбек жанг санъати федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 900 нафарга яқин иштирокчилар "Комплекс машқ", "Темурийлар жанг усусли", "Жамоавий кўргазмали чиқиш" ва "Ассалом тонг" йўналишлари бўйича куч синашишди.

Мусобақа регламентига кўра, беллашувларнинг биринчи куни дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Юқори савиядаги маросимда бир гуруҳ спорт жонкуярларига Ўзбек жанг санъати федерацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг, ўзбек жанг санъати усталарининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Икки кун давом этган "Комплекс машқ", "Темурийлар жанг усули", "Жамоавий кўргазмали чиқиш" ва "Ассалом тонг йўналишлар бўйича жамоалар бор маҳоратларини намойиш этишди. Анвар Нуралиев бошчилигидаги бир гуруҳ ҳакамлар эса спортчиларнинг чиқишларини баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра қўйдаги жамоалар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. 

Ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида: 

1. Андижон вилояти

2. Бухоро вилояти 

3. Тошкент шаҳри 

Ўсмирлар ўртасида умумжамоа ҳисобида: 

1. Тошкент вилояти 

2. Наманган вилояти 

3. Фарғона вилояти 

Катталар ўртасида умумжамоа ҳисобида: 

1. Тошкент шаҳри 

2. Жиззах вилояти 

3. Сирдарё вилояти 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбек жанг санъати спорт тури навбатдаги BRIKS ўйинлари дастуридан расман жой олди. Мазкур Ўзбекистон кубоги мусобақаси BRIKS ўйинларига саралаш вазифасини ўтаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг