UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 фев 21:07
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда волейбол бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилмоқда

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугундан старт олган мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлар 200 нафар спортчи-ўқувчилар 14 та жамоа бўлиб, чемпионлик кураш олиб бормоқда.  ЎзДЖТСУ манежида ушбу чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, капитан Бекмурод Бадалов, Тошкент вилояти волейбол федерацияси ижрочи директори Даврон Халиковлар иштирок этишди. Маросимда сўз олганлар  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ва оммавийликни оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб, жамоаларга омад тилашди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Айни пайтда 14 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишмоқда. Мусобақа 12 февралга қадар давом этади ва ғолиб жамоа жорий йилнинг 16-20 апрель кунлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг