UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июн 17:13
Янгиликлар

Футбол

Далич: "Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"

Теглар :  Златко Далич
Хорватия термаси устози Златко Далич жамоа Миллатлар Лигаси плей-офф босқичига тайёр эканлигини таъкидлади

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жамоанинг Миллатлар Лигасининг плей-офф босқичига тайёргарлигига баҳо берди.

"Биз Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйнаган энг яхши ҳимоячимиз Йошко Гвардиолсиз қолдик, аммо жамоанинг аксарият аъзолари шу ерда. Хусусан, Лука Модрич. Осон ўйин бўлмайди, лекин мен оптимистман. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, ҳар доим бор кучимизни берамиз ва совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Мен жамоам билан жуда фахрланаман. Биз Миллатлар Лигаси финал турнирига чиқишга муваффақ бўлдик. Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз кўпроқ ютуқларга эришмоқчимиз", – деди мутахассис.

Миллатлар Лигаси ярим финалида Хорватия Нидерландияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин бугун 23:45 га белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг