UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов жамоадошини шартномасиз қолдирди

Хабиб Нурмагомедов жамоаси жангчиси Contender Series саралаш шоусида ғалаба қозонган бўлса-да, шартномага лойиқ кўрилмади, камига UFC президенти томонидан танқид қилинди.

Гап россиялик аралаш яккакураш устаси Рашид Вагабов ҳақида кетмоқда. Жангда яққол фаворит ҳисобланган Рашид бразилиялик Пауло да Сильвага қарши кечган уч раундлик жангда очколар (30-27, 30-27, 30-27) ҳисобига кўрагина ғалаба қозонди. 

Вагабовга шартномага имзо қўймаслик қарорини тушунтирар экан, Дана Уайт россияликнинг ўзини кўрсатиши ва жанг пайтида у билан гаплашишга уриниши билан изоҳлади.

"Агар сен жангнинг ўртасида мен билан гаплашсанг ва жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берсанг, аммо саккиз карра фаворит бўла туриб, рақибни муддатидан аввал мағлуб эта олмасанг, мен қойил қолмайман", - деди UFC раҳбари шоудан сўнг.

Ташкилот билан шартномаларни муддатидан олдин ғалаба қозонган Демиан Пинас, Луис Журдейн, Кристофер Алвидрес ва Кёртис Кемпбелл қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг