UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 13:40
Янгиликлар

Дзюдо, Фотогалерея

Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоевдан ёшлар учун унутилмас маҳорат сабоғи + ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах шаҳри мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасида болалар учун унутилмас тадбир ташкил этилди.

Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпия ўйинларининг совриндорлари, жаҳон чемпионлари Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоев жиззахлик ёш дзюдочилар учун айнан мамлакат чемпионатида ўтган муҳташам аренада мастер класс, яъни маҳорат сабоқларини ўтказиб беришди. 

Татамида спортимиз юлдузлари билан ўтказилган машғулот болаларнинг бир умр ёдида қоладиган бўлди. Албатта, улар ўзлари ҳавас қилган дзюдочилар билан елкама-елка туриб шуғулланишди. Катта йўл бошида турган ёш дзюдочиларимиз учун бу ҳақиқий байрам бўлди. 

Машғулот якунида дзюдо тўгараги тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Бобонов ва Тўрабоев Олимпия шоҳсупасигача босиб ўтилган мураккаб йўл ҳақида сўзлаб беришди. 

Тадбир сўнггида икки авлод вакиллари эсдалик учун суратга тушишди. Фотосессия олдидан эса дзюдочиларга совғалар улашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг