UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 май 13:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз суперярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов P4P рейтинги етакчиларидан америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев бўлажак жанг ҳақида шундай фикр билдирди.

"Исроил Мадримов жуда яхши ҳаваскор бокс мактабини босиб ўтди. Проф боксга кириб келганига ҳали кўп бўлмади, лекин етарлича қийинчиликларни кўришга улгурди. Жароҳатлар, кучли рақибларга қарши жанглар. Бу ҳолатларда у ўзининг руҳиятини кўрсата олди. Шахсан мен Мадримовга ишоняпман. Кроуфорддек номдор боксчига қарши жанг ўтказишга ҳали эрта эмасмиди? Менимча, ҳозир айни пайти. Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Ўзининг яхши спорт формасига кириб олди. Теренсдан ёш, бу ҳам муҳим жиҳатлардан бири. Ўзига яраша плюсларимиз кўп. Тезлик ва жисмоний томонлама устунлик Кроуфорд томонда. Теренснинг биргина устунлиги унинг йиллар давомида тўплаган бой тажрибасида бўлиши мумкин. У катта жангларни кўрган, балки шу томондан жангда бироз устунликка эга бўлар. Аммо умумий қилиб олганда барибир Исроил Мадримовда плюслар кўпроқ кўриняпти. Магомед Курбановга қарши кечган чемпионлик жанги Исроилни улғайганини кўрсатди. Бу жанг ҳамюртимизга жаҳон боксида суперюлдуз бўлиб олиш учун хизмат қилади. Буни унинг ўзи ҳам тушуниб турибди", - деди Файзиев. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг