UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 09:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дэн Хукер: "Ислам Махачевга шараф ва олқиш бўлсин!"

Яқин ўтмишда Ислам Махачевга салбий муносабатда бўлган Ден Хукер собиқ рақиби ҳақидаги фикрини ўзгартирди.

У ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилган ва австралиялик чемпион Жек Делла Маддаленага қарши чиқишга қарор қилгани учун унга муносиб баҳо берди.

"Бу Ислам учун жуда жиддий чақириқ. Ярим ўрта вазнга кўтарилишга қарор қилгани учун уни мақтамоқ керак. Шубҳасиз, у вазн тоифасини ўзгартиришга ва Жек Делла Маддалена билан жанг қилишга тайёр эканлиги ҳурматга сазовор.

Бу ҳатто енгил вазн тоифасидаги буюк аралаш яккакураш устаси Хабиб Нурмагомедов ҳам эриша олмаган нарса - икки дивизион чемпиони бўлиш. Шундай экан, унга шараф ва мақтов, чунки бу унинг учун ҳақиқатан ҳам жуда жиддий чақириқ", - деди янги зеландиялик енгил вазнли Хукер Sky Sports Неw Zealand эфирида.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Жек Делла Маддалена даъвогар Ислам Махачевга қарши октагонга чиқади. 22 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган даъвогарлик жангида эса Ден Хукер Арман Царукян билан октагонни бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг