UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 янв 11:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дэвид Бенавидес — Калеб Плант жанги расман эълон қилинди

Иккинчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпионлари Дэвид Бенавидес ва Калеб Плантнинг жанги қачон ва қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасида америкалик собиқ жаҳон чемпионлари — Дэвид Бенавидес (26-0) ва Калеб Плантнинг (22-1) ўзаро жанги қачон ва қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Бу ҳақда ESPN нашри муҳбири, инсайдер Майк Коппинжер хабар берган. Коппинжернинг ёзишича, Бенавидес - Плант жанги 25 март куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида жойлашган MGM Grand аренасида ўтказилади. 12 раундга мўлжалланган жанг Бенавидеснинг WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.

Дэвид Бенавидес сўнгги бор 2022 йил 21 май куни канадалик Давид Лемьёга (43-5) қарши жанг қилиб, ғалаба қозонган эди. Мазкур ғалаба орқали Бенавидес иккинчи ўрта вазнда WBC вақтинчалик чемпионлик камарига эга бўлган эди. Калеб Плант эса оҳирги жангида Энтони Диррелга (34-3-2) қарши рингга кўтарилиб, муддатидан аввал ғолиб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг