UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 янв 09:49
Янгиликлар

Теннис

Димитров 7 йиллик танаффусдан сўнг илк совринини қўлга киритди

Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилган теннис турнири Григор Димитровнинг ғалабаси билан якунланди.

Болгариялик тажрибали теннисчи 2017 йилдан бери илк бор ATP турнири бош совринини қўлга киритди. Рейтингда 14-поғонани эгаллаб келган Димитров ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг саккизинчи ракеткаси, даниялик Хольгер Рунени мағлуб этишни уддалади - 7/6(5), 6/4.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Григор ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1. Икки соату 19 дақиқа давом этган финалда Димитров 8, Руне 9 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Рунеда биттага кўпроқ бўлди - 2/3. Учрашувдаги ягона брейк Григорга тегишли бўлди.   

Brisbane International presented by Evie турниридаги муваффақиятли иштирок Димитровга 250 рейтинг очкоси ҳамда 95,340 доллар мукофот пули келтирди. Бу 32 ёшли болгариялик учун фаолиятидаги тўққизинчи соврин бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг