UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 май 17:52
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган”

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўз олдига катта мақсад қўйган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова айни кунларда Япониянинг Токио шаҳридаги Кодокан дзюдо институтида ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти.

Қайд этиш жоиз, Олимпия ўйинларига қисқа фурсат қолганида Япония жамоаси ёпиқ тарзда тайёргарлик кўради. Бироқ Ўзбекистон ва Япония дзюдо федерациялари ўртасидаги илиқ муносабатлар сабаб кунчиқар юрт жамоаси истисно тариқасида фақатгина ҳамюртимизга ўз эшикларини очди. Спортчимиз билан боғланиб, машғулот жараёни, тўрт йилликнинг энг муҳим стартига кўраётган тайёргарлиги, режалари ҳақида сўрадик:


– Диёра, Япония йиғини қандай ўтмоқда? Машғулотларда Сизга ким ҳамроҳлик қиляпти?

– Кутганимиздек, машғулотлар аъло даражада ўтяпти. Федерацияларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар сабаб фақат мен Япония аёллар терма жамоаси билан ўз тажрибамни оширяпман. Бу ерда ҳар бир вазн тоифасида Япониянинг энг кучли дзюдочилари, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари шуғулланяпти. Ишонаманки, ушбу йиғин янада ўсишим учун фойда беради. Сафарда менга мураббий Марко Шпиттка ва шифокоримиз ҳамроҳлик қиляпти.


– Қатнашган сўнгги мусобақангиз Гонконгдаги Осиё чемпионати ярим финалида айнан япон дзюдочисига имкониятни бой бердингиз. Мағлубиятнинг сабаби рақибни яхши билмаслигингизмиди ёки спорт формасида эмасмидингиз?

– Йўқ, бунинг сабаби спорт формада эмас. Биз доимий равишда машғулотлардамиз ва ҳолатимизни бир маромда ушлаб турибмиз. Спортда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Очиғини айтсам, Осиё чемпионатидаги ҳакамликдан кўнглим тўлмади. Ўшанда қўшимча вақтда вазари баҳосини ишлаган эдим, лекин ҳакамлар бунга кўз юмишди. Қандай қилиб бундай вазиятга баҳо бермаслик мумкин, деб турган пайтим ўзим усулга тушиб қолдим.


– Япония йиғини қанча вақт давом этади? Шу билан Сизни Париж-2024 Олимпиадасида кўрамизми?

– Осиё чемпионати ва Олимпиада орасида катта вақт бор. Шунинг учун орада битта стартда иштирок этишим талаб этилади. Токио йиғини 10 кунга белгиланган. Олдинда турган Тожикистон ва Қозоғистондаги “Катта дубулға” турнирларини ўтказиб юбораман. Шу билан Абу-Дабида ўтадиган жаҳон чемпионати ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида курашаман. Албатта, бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг