UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 18:25
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра Келдиёрова IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди!

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолиги учун сайлов бўлиб ўтганди.

Унда акредитациядан ўтган спортчиларгина номзодларга овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганди. Комиссия 9 аъзодан иборат: 5 нафари спортчилар, қолган 4 нафари IJF Ижроия қўмитаси томонидан сайланади. Бу йил сайёрамизнинг 5 қитъасидан 20 нафар номзод сайловда иштирок этди.

Овоз бериш якунларига кўра сайланганлар:

Жасмин Мартин (ЖАР) — Африка дзюдо иттифоқи (AJU)

Ким Поллинг (Италия) — Европа дзюдо иттифоқи (EJU)

Рюноскэ Хага (Япония) — Осиё дзюдо иттифоқи (JUA)

Натан Кац (Австралия) — Океания дзюдо иттифоқи (OJU)

Иван Фелипе Сильва Моралес (Куба) — Панамерика дзюдо конфедерацияси (PJC)


Комиссия аъзолари томонидан тасдиқланганлар:

Нора Жакова (Косово)

Хидаят Гейдаров (Озарбайжон)

Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон)

Лукаш Крпалек (Чехия)


Яқин кунларда комиссия аъзолари раҳбарни аниқлаб олиш учун сайлов жараёнини ўтказишади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси учун алоҳида фахр шуки, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова 2025-2029 йиллар учун IJF Спортчилар Комиссияси аъзолига тасдиқланди. Ўзбекистон дзюдоси тарихида илк Олимпиада чемпионининг Халқаро дзюдо федерациясининг муҳим органларидан бири таркибига киритилиши аҳамиятга молик воқейлик. 

Бу нафақат Диёранинг фаолияти учун муҳим қадам, балки ўзбек дзюдосининг жаҳон дзюдо ҳамжамиятидаги ўрни ва ролининг ортиб бораётганидан далолат бермоқда. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Диёра Келдиёровани ушбу муваффақият билан самимий қутлайди. Ишончимиз комил, унинг овози спортчилар манфаатларини халқаро майдонда қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг