UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 дек 17:23
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра Келдиёрова Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси бўлишнинг аҳамияти ҳақида гапирди

Париж Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова тарихий натижаси билан ҳақли равишда “Миллий спорт мукофоти-2024” тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилди.

Диёра у жорий мукофотга эга чиқиш асосий мақсадларидан бўлганини, бир неча йилдан бери ушбу номга эга чиқиш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

– Бу мукофот Сизга қандай мотивация беради?

– 3 йилдан бери бу номни қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган эдим. Бундай мукофотга сазовор бўлиш 2024-йилги насиб қилган экан, бундан жуда ҳам хурсандман. Чунки ўз юртимизда йилнинг энг яхши спортчиси бўлиш биз атлетлар учун худди Олимпиадада ғалаба қозонган билан баробар. Спортчи яхши карьера қилган бўлсада, лекин ўз Ватанида энг яхши бўлиш насиб қилмаслиги ҳам мумкин. Энди бунга муносиб бўлиб, янада яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламан.


– Тадбирда қатнаша олмаган бўлсангиз ҳам нималарни ҳис қилдингиз?

– Баъзи сабабларга кўра тақдирлаш маросимида иштирок эта олмадим. Лекин тадбир шукуҳини ҳис қилиб турдим. Юртимизда жуда кўп иқтидорли спортчилар бор. Улар орасида мен ғалаба қозонганим фахрланарли воқелик бўлди. Бу йил олдимга қўйган мақсадларимдан бири нафақат Олимпиада чемпионлиги, балки ушбу номга эга чиқиш ҳам эди.


– Сизга IJF томонидан ўтказилаётган танловда ҳам энг яхши бўлишингизни тилаб қоламиз.

– Раҳмат, бунинг учун қўллаб турган барча юртдошларимизга чексиз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг