UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 мар 11:28
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра Келдиёрова Самарқанд вилояти ҳокимига имзоси туширилган кимоно совға қилди + ФОТО

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловнинг Самарқанд вилоятига уюштирган бир кунлик хизмат сафари учрашувларга бой бўлди.

Кун якунида федерация раҳбари Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова билан бирга Самарқанд вилоят ҳокими қабулида бўлди. Уларни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев қарши олди. 

Учрашувда Самарқанд вилояти дзюдосини янги босқичга олиб чиқиш, Диёра Келдиёрова издошларининг сафини кенгайтириш, спорт объектларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат сўнггида ўзбек дзюдоси маликаси Адиз Музаффаровичга ўз дастхати туширилган кимоносини совға қилди. Ўз ўрнида Азизжон Камилов ҳам Самарқанд вилояти дзюдоси ривожи учун катта ҳисса қўшиб келаётган Адиз Бобоевга эсдалик совғаси тақдим этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камиловнинг Самарқанд вилоятига уюштирган хизмат сафари якунига етди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг