UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 11:35
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра Келдиёрова янги вазнга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди

Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг тарихий ғалабаси кўпчилик ёшлар, айниқса, ёш қизлар учун жуда катта мотивация бўлди.

Оламшумул чемпионлиги билан минглаб ҳамюртларимизда соғлом турмуш тарзига қизиқиш уйғота олган спортчимизга айрим саволлар билан юзландик.

– Сизни яна қачон татамида кўрамиз?

– Ҳозир жароҳатларимни даволаяпмиз. Шунинг учун аниқ билмайман. Келгуси Олимпиадагача яна 4 йил вақтимиз бор. Шунинг учун ҳам ҳозир озгина таътилдамиз. Ўтган Олимпиадада CОВИД-19 пандемияси бўлгани учун Париж-2024 цикли қисқароқ бўлди. Сўнгги 7 йил умуман дам олмадик, десам ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам ҳозир ҳордиқ чиқаряпман ва шу пайтгача безовта қилган барча жароҳатларимни тузатяпмиз.

– Янги Олимпиада циклида вазн тоифангизни ўзгартирасизми?

– Йўқ, ўзгартирмайман. Бундай режам йўқ.

– Ортингиздан дзюдога келаётган ёш қизлар сезиларли даражада кўпайиб кетаётганини Сиз ҳам сезаётгандирсиз. Буни ҳиссиётини улаша оласизми?

– Албатта, бундан жуда хурсандман. Тўғриси, дзюдога келаётган қизлар бунчалик кўпайишини кутмаган эдим. Ўзбекистонда аёллар спортини ривожланиши учун озгина бўлса ҳам ҳисса қўшган бўлсам, жудаям хурсандман. Бунинг ортидан опа-сингилларимиз соғлом турмуш тарзини танлашяпти. Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Бу, албатта, профессионал спортда ҳам «мева»сини кўрсатади. Бизда (аёллар дзюдосида) рақобат унчалик ҳам кучаймаган эди. Чунки аввал дзюдочи қизлар сони кам эди. Ўйлайманки, яқин даврда рақобатни бугунгидан ҳам кучайтирамиз. Ҳар бир вазнда етакчиликка даъвогарларни 10 тага етказиб олсак, бу аёллар дзюдосида жуда катта кўтарилиш бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг