UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 12:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дмитрий Биволнинг жанг санаси, манзили ва рақиби маълум

Теглар :  БиволРамирес
Ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпиони Дмитрий Бивол навбатдаги чемпионлик ҳимоя жангини ўтказади.

Россиялик жаҳон чемпиони ўз камарига расмий ва мажбурий даъвогар Хильберто Рамиресга қарши рингга кўтарилади. Чемпионлик жанги 5 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Аслида кеча промоутерлар ўртасида жангни ташкил этиш ҳуқуқи бўйича савдо ўтказилиши керак эди. Лекин WBA ташкилоти боксчиларнинг жамоалари ўзаро келишиб олганини маълум қилди.

"Дмитрий Бивол - Хильберто Рамирес жанги юзасидан ўтказилиши керак бўлган промоутерлик савдоси бекор қилинди. Иккала томон ҳам жангни 5 ноябрь куни БААда ўтказишга келишиб олишди", — дейилади WBA расмий баёнотида.

Келишув Matchroom Boxing (Бивол) ва Golden Boy (Рамирес) промоутерлик компаниялари ўртасида амалга ошган. Жанг DAZN стриминг плаформаси орқали трансляция қилинади. Ушбу стриминг сервиси ҳар иккала боксчи билае ҳамкорлик қилади. 

"Биз Абу-Дабига отланяпмиз. Рамирес 5 ноябрь куни Биволга қарши кечадиган жангда ярим оғир вазн тоифасида дунёнинг энг кучли боксчиси эканини исботлайди", — деди Golden Boy промоутерлик компанияси раҳбари Оскар Де Ла Хойя.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ҳам охирги жангларини шу йилнинг май ойида ўтказишганди. Дмитрий Бивол Сауль "Канело" Альварес устидан тарихий ғалабага эришган бўлса, иккинчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони бўлган Рамирес эса даъвогарлар жангида Доминик Бёзелдан устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг