UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 07:19
Янгиликлар

Велоспорт

Дмитрий Бочаров йўлланма учун ички кураш ҳақида: "Рақобат анчагина кучли эди"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун эркаклар ўртасида велошосседа гуруҳ пойгаси учун битта йўлланмани қўлга киритган.

Июнь ойида мамлакат биринчилигидаги ғолибликдан сўнг ушбу йўлланма терма жамоанинг ёш спортчиси Дмитрий Бочаровга ишониб топширилди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати Дмитрий Бочаров билан суҳбат уюштириб, бир қанча саволларга жавоб олди.

— Сиз ўзингизнинг 22 ёшингизда Олимпиадада дебют қиляпсиз. Фаолиятини 2015 йилда бошлаган велоспортчи учун бу қанчалик эрта ёки кеч ҳисобланади?

Бу жуда яхши натижа, менимча. Ҳар ҳолда, мен шу кунгача велоспорт баҳсларида қатнашган ўзбеклар орасида энг ёш атлетман.

— Париждаги Олимпиадада иштирок этишингиз мусобақа стартига деярли бир ой қолганида аниқ бўлди. Унга тайёргарлик қай даражада бўлмоқда?

— Тўғри, Олимпиадага оз вақт қолди. Лекин мен бу мусобоқа учун бутун фаолиятим давомида тайёргарлик кўриб келмоқдаман. Ҳозирги вақтда эса машғулотларни кўпайтирган ҳолда юқори даражада олиб бормоқдаман. Ҳозир олиб бораётган машғулотларим Олимпиада вақтида жисмоний ҳолатимни максимал даражага олиб чиқиши учун мутахассис-мураббийлар томонидан тузиб чиқилган.

— Умуман олганда, Парижга бориш ҳаёлингизга келганмиди? Ҳар ҳолда бу йўлда сиздан ташқари уч нафар велоспортчи рақобатга киришган эди.

Париж Олимпиадасида иштирок этаман, деб ўйламаган эдим. Лекин шу кунгача айнан шу мақсад ила шуғулланиб келдим. Тўғри, рақобат анчагина кучли эди. Лекин биз бир жамоамиз ва барчамизнинг мақсадимиз бир нарсага йўлланган эди. Бу ҳам бўлса Олимпиадада Ўзбекистон байроғини юқорига кўтариб, бутун жаҳон олдида ўз мадҳиямизни янгратиш. Бу имконият менга берилганидан жуда хурсандман!".

— Ўзингизнинг дебют Олимпиадангиздан нималар кутяпсиз?

— Бу менинг илк Олимпиадам. Давлатимиз президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, шунингдек, Танзила Камоловнага бизга берган ёрдами ва билдирган ишончи учун раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, менга яқиндан ёрдам кўрсатган барча инсонларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Мақсадим — албатта жамоамнинг ишончини оқлашдир!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг