UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 мар 15:10
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Дмитрий Чигирёв: "Мавсум аввалидаги мақсадимизга эришдик" (+ФОТО)

Фигурали учишнинг жуфтлик йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв Жаҳон чемпионатидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Спортчиларимиз мусобақада 183.01 балл билан 10-ўринни эгаллади ва 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-Д'Ампеццо шаҳарларида ўтадиган XXV қишки Олимпия ўйинлари учун йўлланма қўлга киритди. 

Фигурали учувчилар турнирдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Екатерина Гейниш: "Эркин дастурдаги чиқишимиздан тўлиқ кўнглимиз тўлди. Томошабинларнинг кучли қўллаб-қувватлови бизга ҳақиқатан ҳам ёрдам берди. Мухлисларга мусиқа ўзгариб борган лаҳзалар ёққанини ҳис қилдик".


Дмитрий Чигирёв: "Биз Олимпия ўйинлари квотасини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз, бу ҳар бир спортчининг орзуси. Бу мавсум бошида бизнинг мақсадимиз эди. Кейинги мавсумда олдинга интилиб, жуфтликдаги элементларимизни яхшилашга эътибор қаратамиз. Биз уларнинг мустаҳкам, ишончли ва иложи борича бенуқсон бўлишини хоҳлаймиз. Кейинги мавсум учун эркин дастурни ўзгаришсиз қолдирамиз, аммо қисқа дастур учун янги нарсаларни қидиряпмиз. Ўйлашимизча, бу мавсумдаги қисқа дастуримиз биринчи халқаро мавсум учун яхши танлов эмасди. Ҳозирда мураббийларимиз мусиқа излаяпти. Биз эса янги қирраларни ўрганишни интиқлик билан кутяпмиз", дейди Дмитрий.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг