UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 май 00:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Достон Бозоров, Амирхон Алихўжаев, Шоҳасан Мирзаматов ва бошқалар жанг қилган Octagon 72 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида ММА бўйича Octagon 72 мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг марказий беллашувида енгил вазн тоифасининг ўзбекистонлик чемпиони Достон Бозоров ўз камарини Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимовдан ҳимоя қилди.

Иккинчи асосий беллашувда эса Амирхон Алихўжаев бразилиялик Мануэль дос Сантос билан тўқнаш келди. Шунингдек, мусобақа доирасида Шоҳасан Мирзаматов, Аҳлиддин Мирзадавлатов каби спортчиларимиз октагонга кўтарилишди. Мазкур саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди (ғолиблар қорайтирилган ҳолда ёзиб борилди).



Асосий кард:

Марказий жанг, енгил вазн чемпионлиги учун: ДОСТОН БОЗОРОВ - Фазлиддин Мадраҳимов (Тожикистон), (Очколар ҳисобига кўра);

Енгил вазнда: АМИРХОН АЛИХЎЖАЕВ - Мануэль дос Сантос (Бразилия), (1-раундда КО-ТКО); 

Келишилган вазнда: ШОҲАСАН МИРЗАМАТОВ - Абилкассим Якубов (Қирғизистон), (1-раундда КО-ТКО); 

Енгил вазнда: ҲУСАНБОЙ ОТАБОЕВ - Саят Абдуали (Қозоғистон), (2-раундда бўғиш усули билан); 

Енгил вазнда: АҲЛИДДИН МИРЗАДАВЛАТОВ - Лучиано Палхано (Бразилия), (Очколар ҳисобига кўра); 

Ярим ўрта вазнда: САЙДАТХОН НУРИДДИНОВ - Эмин Шарифов (Озарбайжон), (3-раундда КО-ТКО);  

Енгил вазнда: АСАДБЕК ҚОХОРОВ - Фарҳод Давлатов (Тожикистон), (2-раундда КО-ТКО);

Енгил вазнда: ОҒАБЕК "САТУРН" АБДУМЎМИНОВ - Марселен Каматэ (Қозоғистон), (Рақиб 2-раундда жароҳат туфайли жангни давом эттира олмади).  

Прелим кард:

Шоу жанги: ЭРАЛИ БОЙҚОБИЛОВ - Бобочони "Родной" Холмурод (Тожикистон), (Очколар ҳисобига кўра); 

Енгил вазнда: АБДУМАЛИК ЁРБЎТАЕВ - Михаил Жумаев (Қозоғистон), (2-раундда КО-ТКО); 

Энг енгил вазнда: ҚАҲРАМОН ТУРСУНБОЕВ - Бекдаулет Корганбай (Қозоғистон), (Очколар ҳисобига кўра);  

Энг енгил вазнда: АББОС ҲАЙДАРОВ - Достонбек Маҳамматжонов (Қирғизистон), (1-раундда оғритиш усули);

Ўта енгил вазнда: БЕҲРУЗ ИСРОИЛОВ - Артур Нурдунов (Қирғизистон), (Очколар ҳисобига кўра);

Ярим енгил вазнда: Сайфуллоҳ Мамасаидов (Қирғизистон) - Нурсултан Оспан (Қозоғистон), (1-раундда сабмишен);

Ўрта вазнда: ЧИНГИЗ ТЎРАЕВ - УЛУҒБЕК РИХСИБОЕВ, (1-раундда КО-ТКО).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг