UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 18:36
Янгиликлар

Бошқалар

Дунёдаги энг яхши спортчилар фойдаланадиган 10 та ментал (психологик) тайёргарлик стратегиялари

Спортчи ва мураббийларимиз учун яхши тавсия.

1.Энг кенг тарқалган стратегия бу визуализация бўлиб, бу келажакни келишидан олдин жонли тасаввур қилишни англатади. Буни амалга ошириш орқали спортчилар барча потенциал вазиятларни содир бўлишидан олдин машқ қилишлари ва тайёргарлик кўришлари мумкин. Бунинг учун сиз истаган нарсаларни тасаввурда кинодек айлантиринг ва натижани яхшиланг.

2. Медитацияси. Илм-фан исботлаганки, медитация мияни сезиларли даражада ўзгартиради, бу эса диққатни жамлашни ва босим остида тинч қолишни осонлаштиради. Бунинг учун бор этиборингизни нафасингизга қаратишингиз керак ва танангизни ҳар бир қисмига алоҳида эътибор бериб уни бўшаштиришингиз зарур.

3.Тайёргарлик одатлари. Спортчилар энг яхши натижа кўрсатиш учун оптимал руҳий ҳолатга кириш учун тайёргарлик одатларини ўзгартирмайдилар. Айниқса қиздирувчи машқлар мусобақаларда ва тренеровкаларда максимал бир хил бўлиши, тренеровкадаги натижалар мусобақаларда ҳам юзага чиқишини имконини яратади.


4. Ижобий ички суҳбат. Энг яхши ММА жангчилари ўз-ўзига гапириш орқали мусобақа олдидан ишончни оширадилар. Бунда улар ўзларига керакли мотивацион фикрларни қайтарадилар, ўзларига керакли ҳолатни айтиб ишончни оширадилар. 

5. Мусиқа. Мусиқа спортчиларга диққатни жамлашга ва мусобақа учун оптимал ҳолатга киришга ёрдам беради. Масалан, Майкл Фелпс ҳар доим мусобақа олдидан Эминем қўшиқларини тингларди.

6. Математика  билан шуғулланиш. Машҳур спортчилардан Б.Кобе ҳафтасига 2-3 марта математика билан шуғулланишни одат қилганини айтган.

7. Мақсадлар. Энг яхши спортчилар аниқ мақсадларга эга бўлишдаи. Машҳур клиник психолог Жордан Петерсон аниқ мақсадлар қўйишнинг муҳимлигини тушунтиради. Мақсадлар қанчалик аниқ бўлса, шунчалик уларга эришиш осонлашади экан.

8. Нафас олиш машқлари . Секин диафрагма (қорин бўшлиғи) орқали нафас олиш спортчиларга тинчланиш ва ўзларини ҳозирги ҳолатга қаратишга ёрдам беради. Леброн Жеймс кўпинча танаффуслар пайтида буни амалга ошираётганини тармоқлардаги жуда кўп видеоларда кўриш мумкин.

9. Оптимизм. Энг яхши спортчилар келажак яхши бўлишига қатъий ишонадилар. Шу ишонч йўқолса ғлаба имконияти ҳам 50% га камайиши мумкин. Оптимист бўлинг ва ҳаммаси яхши бўлишига доимо ишонинг.

10. Видеоларни таҳлил қилиш ва машқ қилиш: Дунёдаги энг яхши спортчилар видеоларни таҳлил қилиш ва яхшиланиш йўлларини кўриш учун кўп соатларини сарфлашади. Бу жараён яхшиланиш керак бўлган соҳаларни топиш, тўлиқ концентрация билан машқ қилиш, такрорлаш керак бўлган ҳаракатларни аниқлаб такрорлаш орқали спортчининг натижадорлигини оширади.


Ўзбекистон волейбол федерацияси психологи, Спорт психологи Акобр Абдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг