UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 окт 09:59
Янгиликлар

Таэквондо

Дунёнинг сара таэквондочилари Наманганда

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган таэквондо “WT” бўйича “Uzbekistan Open” халқаро турнирига старт берилди.

Халқаро таэквондо федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, республика Спорт вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада нафақат мамлакатимиз, балки Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Канада каби жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатларидан келган бир минг 400 дан зиёд шарқ яккакураш усталари ғолиблик учун татамига чиқади. 

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги беллашувлар 36 килограммдан +87 килограммгача бўлган вазн тоифаларида ўтказилмоқда. Баҳсларни Тунис, Эрон Ислом Республикаси, Баҳрайн, Корея Республикаси, Иордания каби хорижий мамлакатлардан таклиф этилган малакали ҳакамлар гуруҳи баҳолаб бормоқда. 

– Биринчи маротаба Наманганда ташкил этилаётган жаҳон даражасидаги ушбу халқаро турнирнинг аҳамияти спортчилар учун ҳам, ташкилотчилар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, – дейди Халқаро таэквондо федерациясининг ташкилий делегацияси вакили Тавфиқ Насир. – Ўзбеклар меҳмондўст халқ эканлигига бизларни кутиб олиш жараёнларида яна бир бор амин бўлдим. Мусобақа кутилган даражада юксак савияда ўтадиган бўлса, биз Осиё чемпионати ёки Осиё ўйинлари мақомидаги мусобақалар мезбонлигини Наманган шаҳрига бериш борасида таклифларимизни киритишимиз мумкин. 

Эътиборлиси, мусобақада ғолиб бўлганлар “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинлари учун 10 баллик рейтинг очколарини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, халқаро очиқ турнирда Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, жаҳон кубоги, гран-при туркумидаги нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан иқтидорли таэквондочиларимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда. 

Жумладан, Наманган шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Асадбек Соаталиев “Uzbekistan Open”даги иштирокини ғалаба билан бошлади. У жорий йилнинг сентябрь ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги зафарли юришини юртимизда муносиб давом эттиришга астойдил аҳд қилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг