UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 июн 15:33
Янгиликлар

Дзюдо

Душанбе Гран-Приси. Аминова фаолиятида илк бор финалда, Кадамбаева эса бронза учун татамига чиқади + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Гран-Рри туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди.

Бугун дзюдочилар 5 та вазн тоифасида медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришяпти. 

Қувонарлиси, -57 кг вазн тоифасида курашаётган ҳамюртимиз Шукуржон Аминова фаолиятида илк бор IJF турнири финалига йўл олди. У 1/2 финалда хитойлик рақибасини мағлубиятга учратди. Хоразмлик дзюдочимиз кечки дастурда италиялик Дэвид Капаннига қарши олтин медаль учун татамига чиқади. 

Яна бир хоразмлик дзюдочи қизимиз Сита Кадамбаева (-52 кг) эса бронза медали учун баҳс олиб борадиган бўлди. Сита ярим финалда нейтрал байроқ остида курашаётган россиялик Алеся Кузнецовага 10 дақиқадан ошиқ давом этган муросасиз беллашувда шидо огоҳлантиришлари эвазига ютқазиб қўйди. Унинг бронза медали учун баҳсдаги рақибаси БАА шарафини ҳимоя қилаётган Хорлоодой Бишрелт бўлади.

ФИНАЛ

Шукуржон Аминова (Ўзбекистон) - Девид Капанни (Италия)


БРОНЗА УЧУН

Сита Кадамбаева (Ўзбекистон) - Хорлоодой Бишрелт (БАА)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг