UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 май 16:37
Янгиликлар

Дзюдо

Dushanbe Grand Slam. Бизни кечки дастурда 1 та олтин, 3 та бронза медали учун баҳс кутмоқда

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида старт олган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди.

Терма жамоамиз аъзоларидан 4 нафари кечки финал блокида медаллар учун курашни давом эттиради. Қувонарлиси, -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳайё Аҳматова финалга етиб келди. У олтин медаль учун кечадиган беллашувда жамоавий баҳсларда икки карра Олимпиада чемпиони, яккаликда кумуш ҳамда бронза медаллари совриндори, франциялик машҳур дзюдочи Амандин Бушарга қарши татамига чиқади.   

Ҳамюртларимиздан Улбусин Ҳакимова (-48 кг), Асадбек Мисиров (-60 кг) ва Артём Штурбабин (-66 кг) Dushanbe Grand Slam турнирининг бронза медали учун баҳс олиб боришади. Финал блоки соат 17:00да бошланади. 

Dushanbe Grand Slam. Финал блоки

Олтин медаль учун

-52 кг: Муҳайё Аҳматова (Ўзбекистон) - Амандин Бушар (Франция)


Бронза медаллари учун

-48 кг: Улбусин Ҳакимова (Ўзбекистон) - Абиба Абужакинова (Қозоғистон)

-60 кг: Асадбек Мисиров (Ўзбекистон) - Ариунболд Энҳтайван (Мўғулистон)

-66 кг: Артём Штурбабин (Ўзбекистон) - Яшар Нажафов (Озарбайжон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг