UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 10:24
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда "Жиззах Киберспорт арена"си дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланиб келган 400 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун баҳс олиб боряпти. Мусобақанинг иккинчи куни эркаклар -73, -81 кг, аёллар эса -57 ва -63 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. 

Кутилганидек, эркаклар ўртасидаги ҳар икки вазн тоифасида тажрибали дзюдочиларимиз Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ҳикматуллоҳ Тўраев (-81 кг) Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ааёллар ўртасидаги беллашувларда эса Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Шукуржон Аминова (-57 кг) ҳамда Маржона Нуриллоева (-63 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.   

Ўзбекистон чемпионати. Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари

-73 кг вазн тоифаси (65 иштирокчи)

1. Шаҳрам Аҳадов (Бухоро)

2. Ҳожиакбар Тошев (Бухоро)

3. Иноят Телманов (Тошкент)

3. Асадбек Норбўтаев (Тошкент виллояти)


-81 кг вазн тоифаси (53 иштирокчи)

1. Ҳикматуллоҳ Тўраев (Сурхондарё)

2. Нодирбек Мавлонбердиев (Хоразм)

3. Суҳроббек Турсунов (Тошкент вилояти)

3. Арслонбек Тожиев (Қашқадарё)


-57 кг вазн тоифаси (23 иштирокчи)

1. Шукуржон Аминова (Хоразм)

2. Нилуфар Ермаганбетова (Қорақалпоғистон)

3. Фарангиз Режепова (Бухоро)

3. Деспина Бочкова (Жиззах)


-63 кг вазн тоифаси (28 иштирокчи)

1. Маржона Нуруллоева (Самарқанд)

2. Гулираъно Сувонқулова (Навоий)

3. Нодира Йўлдошева (Тошкент шаҳри)

3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг