UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 07:12
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча "Жиззах Киберспорт арена"си дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланиб келган 400 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун баҳс олиб боряпти. Мусобақанинг илк куни эркаклар -60, -66 кг, аёллар эса -48 ва -52 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. 

Кутилганидек, аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида амалдаги мамлакат чемпиони Гулҳаё Жўраева олтин медални қўлга киритди. Қашқадарёлик дзюдочимиз финалда Сўғдиёна Рафкатовадан устун келди. Тақдирлаш маросимида -52 кг вазн тоифасида Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрованинг иштирок этгани эътиборга молик ҳолат.  

Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасидаги беллашувлар муросасиз кечди. Бухоролик дзюдочилар Анваржон Иброҳимов ва Муродил Муродиллоев ўртасида кечган финал баҳсида Иброҳимовнинг қўли баланд келди. Яна бир бухоролик дзюдочи Баҳром Ботуров бронза медалига сазовор бўлди. 

-66 кг вазн тоифасидаги беллашувларда 53 нафар иштирокчи медаллар учун курашга киришди. Якунда тажрибали рақибларини ортда қолдирган навоийлик Азизбек Ортиқов Ўзбекистон чемпиони бўлди. У финалда истеъдодли дзюдочимиз Замаҳшарий Бекмуродовдан устун келди. Кураш бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони Артём Штурбабиннинг бронза медалини қўлга киритгани бу вазнда яна бир даъвогар пайдо бўлганини кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон чемпионати. Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари!

-48 кг вазн тоифаси (29 иштирокчи)

1. Лазиза Ҳайдарова (Навоий)

2. Руҳшона Алишерова (Бухоро)

3. Фотимахон Турсунбоева (Наманган)

3. Улбусин Ҳакимова (Сирдарё)

     

-52 кг вазн тоифаси (21 иштирокчи)

1. Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё)

2. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм)

3. Зарина Жамалова (Тошкент вилояти)

3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон)


-60 кг вазн тоифаси (51 иштирокчи)

1. Анваржон Иброҳимов (Бухоро)

2. Муродил Муродиллоев (Бухоро)

3. Баҳром Ботуров (Бухоро)

3. Асадбек Мисиров (Тошкент вилояти)


-66 кг вазн тоифаси (53 иштирокчи)

1. Азизбек Ортиқов (Навоий)

2. Замаҳшарий Бекмуродов (Бухоро)

3. Абдураҳим Нутфуллаев (Тошкент вилояти)

3. Артём Штурбабин (Тошкент)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг