UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 11:15
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасида доғистонлик мураббий иш бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби хорижлик мутахассис эвазига кучайтирилди.

Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга давлат даражасида устувор аҳамият берилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан хорижлик мутахассисларни жалб этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса самарали тажриба алмашиш, спортчи ва мураббийларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, миллий терма жамоаларнинг жаҳон майдонидаги мавқеини мустаҳкамлашни таъминламоқда. 

Бугунги кунда турли жамоалар таркибида хорижлик мураббийлар муваффақиятли фаолият юритмоқда ва уларни жалб қилиш амалиёти юқори самарадорлик кўрсатмоқда. Ушбу сиёсатни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси эркаклар терма жамоаси мураббийлар штабининг янги аъзоси, россиялик мутахассис Камил Магомедов билан шартнома имзолади. Шартнома Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов ва Камил Магомедов томонидан имзоланди. Магомедов терма жамоамизнинг эстониялик бош мураббийи Алексей Будолинга ёрдам беради.

Маълумот учун: 44 ёшли Камил Магомедович Магомедов спортчилик фаолияти давомида -81 ва -90 вазн тоифаларида иштирок этган. 2012 йилда у жамоавий жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, уч карра Европа чемпионати совриндори бўлди. Шунингдек, Европа кубоги ва полиция ходимлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Бундай даражадаги мутахассисларни жалб қилиш миллий дзюдомизни ривожлантириш ва Ўзбекистон терма жамоасининг энг йирик халқаро мусобақалардаги рақобатбардошлигини оширишда муҳим бўғин ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг