UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 фев 13:06
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Париж "Катта Дубулға" турнирида иккита медаль қўлга киритилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи умумий мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил қилувчи мавсумнинг илк турнири якунига етди.

Икки кун давомида сайёрамизнинг 5 қитъаси 84 давлатидан жами 522 (317 эркак, 205 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқдилар. 

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар дзюдочиси Камолиддин Бахтиёров (-60 кг), Сардор Нуриллаев, Бобур Ваджиев (иккиси ҳам -66 кг), Муроджон Йўлдошев (-73 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг), Алишер Юсупов, Шоҳруххон Бахтиёров (иккиси ҳам +100 кг) ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди. 

Якунда ҳамюртларимиздан Камолиддин Бахтиёров ва Алишер Юсупов Париж "Катта Дубулға" турнири бронза медали ҳамда қимматли 500 рейтинг (Олимпиада-2024 учун 250 балл) очкосини қўлга киритишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг