UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 13:12
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Туркий давлатлар Универсиадасининг биринчи куни 7 та медаль қўлга киритишди, 3 таси олтин!

Қирғиз Республикасининг Чўлпон-ота шаҳрида III Туркий давлатлар Универсиадаси бошланди.

Ушбу комплекс мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркиядан келган талаба-спортчилар 7 та спорт туридан медаллар учун баҳсларга киришди.  Универсиадада 80 спортчидан иборат Ўзбекистон делегацияси барча спорт турлари бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Қувонарлиси, Улуғбек Азизов ва Азиз Ташматов мураббийлигидаги талаба-дзюдочиларимиз Универсиададаги иштироклари муваффақиятли бошлашди. Мусобақанинг илк куни 3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритдик.  

Райҳона Маматова (-57 кг), Моҳларойим Тухтамишева (+78 кг), Ҳожиакбар Тошев (-73 кг)  Универсиада чемпиони бўлишди. Рухшона Алишерова (-48 кг) кумуш медалга эга чиққан бўлса, Ширинжон Юлдашева (-70 кг), Сардорбек Эркинов (-90 кг) ва Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) бронза медали билан тақдирланди. 

Бугун қолган вазнларда баҳслар давом эттирилади. Ҳозирча медаллар жамғариш бўйича 1-ўринни эгаллаб турибмиз. Озарбайжон 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан 2-ўринни банд этган. Кучли учликка Қозоғистон 1 та олтин мелаль билан якун ясаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг