UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 июл 14:30
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Ulaanbaatar Grand Slam турниридаги рақибларини билиб олишди

Эртага Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бошланади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу мусобақада дунёнинг 5 қитъаси 28 давлатидан келган жами 236 (142 эркак, 94 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган йўлланмалар учун баҳс олиб боради. 

Бироз аввал мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, дзюдочиларимиз илк даврадаги рақибларини билиб олишди. Улан-Батар татамиларида терма жамоамизнинг 12 нафар дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-48 кг: Улбусин Ҳакимова - Мишил Алтаншагаи (Мўғулистон)

-52 кг: Фотимахон Турсунбоева - Глафира Борисова (IJF) 

-52 кг: Муҳайё Аҳматова - Толганай Абеуова (Қозоғистон)

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова - Чжоу Цзя (Хитой)


ЭРКАКЛАР

-60 кг: Достон Рўзиев - Ричард Вергнес (Франция)

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев - Билет Эрденетсогт (Мўғулистон)

-66 кг: Артём Штурбабин - Бауржан Нарбаев (Қозоғистон)

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев - Мате Беруашвили (Грузия)/ Лин Гаохуэй (Хитой)

-81 кг: Муроджон Йўлдошев - Абдул-Керим Тасуев (IJF)/Алмазжан уулу Тегин (Қирғиз Республикаси)  

-81 кг: Амирбек Аминов - Коте Капанадзе (Грузия)

-90 кг: Умар Бозоров - Дагвадорж Тсерендулам (Мўғулистон)/Ли Нам Хун (Корея Республикаси) 

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Мансур Раҳмон (Тожикистон)/Ҳангарид Гантулга (Мўғулистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг