UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 июн 18:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн Боб Арум ва Наоя Иноуэни мухлисларни алдамасликка ва Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишга чақирди

"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн мижози, ўзбекистонлик профессионал боксчи, иккита йўналиш бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳақида гапирди.

Аввалроқ, WBA ташкилоти иккинчи энг енгил вазн тоифасида камарга мажбурий даъвогар бўлиб турган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳамда чемпион Наоя Иноуэ жангига расман буйруқ берганди. Бироқ Наоя жамоаси бу жанг режадан ташқарида экани ва улар сентябрь ойида бошқа боксчига қарши жанг қилиши ҳақида гапирди.  

"Мен ўзимни ёмон ҳис қилдим. Ти Жей Дохени менга ёқади. У яхши жангчи эди. У 5 йил олдин Даниль Романга мағлуб бўлган. Бу дивизионда рақобатга эга ягона жанг бу - Аҳмадалиев билан бўладиган жангдир. Кечирасизлар-у, Ти Жей Дохенининг Наоя Иноуэ билан жангида умуман рақобат йўқ. Келинглар, жиддий ёндашамиз. Ти Жей Дохени билан яхши жанг бўлади. У яхши жангчи, Жаҳон чемпиони бўлган. Лекин бизни алдаманг. Рақобатга эга ягона жанг бу Аҳмадалиев билан. У мажбурий даъвогар. Наоя Иноуэ мақтовларга сазовор бўлиши учун ҳам Муроджон билан жанг қилишингиз керак. Бу яхши жанг бўларди. Аҳмадалиев билан жанг қилмасликка сабаб йўқ. Бу юқори даражадаги жанг. Сэм Гудманга ҳам ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, у Наояни енга олмайди. Ҳатто Аҳмадалиев ҳам бу ишни эплай олади, деб айта олмайман. Лекин шуни айтишим мумкин-ки, Муроджонда имконият кўпроқ, қолганларга қараганда", дея вазиятга ўз муносабатини билдирди Эдди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг