UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 апр 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Эннис бошқа чемпионлар билан жанг қилишни хоҳлаяпти"

Промоутер Эдди Хирн яримўрта вазнда WBA ва IBF чемпиони Жейрон Эннисга оид режалари ҳақида сўз юритди.

— WBA Райан Гарсия — Роландо Ромеро ҳамда Жейрон Эннис — Шаҳрам Ғиёсов жанглари ғолиблари ўртасида жанг ўтказишни буюрди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

"Бу ажойиб янгилик. Менимча, Райан Гарсия Роландо Ромерони мағлуб этади. Ромеронинг Эннисга қарши жангини ҳам кўришни истардим. Аммо шуни айта оламанки, Жейрон бошқа чемпионлар билан жанг қилишни хоҳлайди. Бироқ Ғиёсов бўйича савол туғилади. Менимча, Эннис Брайан Норман билан жанг қилмоқчи. Шунингдек, Турки ал аш-Шейх Жейроннинг Теофимо Лопес билан жанг қилишини хоҳлайди. Жейрон Эннис Станионисга қарши баҳсдан сўнг боксдаги энг қизғин муҳокама остидаги йигит бўлиб турибди. У бокснинг келажаги эканлигини ҳамма билади. Биз ақл бовар қилмайдиган ҳолатдамиз ва Жейрон Эннис манфаатларини кўзлаб ҳаракат қиламиз. Биз келаси ҳафта учрашамиз ва барча вариантларни муҳокама қиламиз", деди Хирн.

Гарсия ва Ромеро Эннис супер чемпион сифатида эълон қилинганидан сўнг вакант бўлиб қолган WBA чемпионлик унвони учун курашади. Жанг 2 май куни бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсов эса Энниснинг WBA Super Champion камари учун баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг