UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 дек 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн Исроил Мадримовнинг Вержил Ортис билан чемпионлик жангига оид муҳим янгиликни эълон қилди

Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО) учун яна бир жанг тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

"Мадримов Богачук билан жангда жароҳат олиши, қўлига шикаст етказиши ёки мағлуб бўлиши ҳам мумкин. Исроил Турки ал аш-Шейхга: "Илтимос, мени ҳам кардга қўшинг", деб қаттиқ туриб олмади. Жаноби олийларининг ўзи: "Агар ғалаба қозонсангиз, яна жанг қиласизми?" деб сўради ва Исроил: "Ҳа", деб жавоб берди.

Богачук билан жангга бир неча ҳафта қолди. Демак, 21 декабрь куни кўрамиз, аммо Мадримов супер яримўрта вазн тоифасидаги барча энг яхши рақиблар билан жанг қилишни хоҳлайди. Агар у Кроуфорд, Богачук ва Ортисдан ўтиб олса, бу жуда ҳайратланарли серия бўлади. Бу йигит катта ҳурматга лойиқ", деди Хирн.

Эддининг сўзларидан маълум бўлишича, Исроил Мадримов 22 февраль куни Вержил Ортис билан жанг қилиши учун 21 декабрь куни Сергей Богачукни жароҳатсиз тарзда мағлуб этиши керак бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг