UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 авг 16:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Кроуфорд битта жанг учун рози, у Мадримов эмас!"

Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирн ҳозирда Теренс Кроуфордни фақат битта жанг қизиқтираётганини айтди.

Америкалик 36 ёшли боксчи мексикалик афсона Сауль "Канело" Альварес билан жанг учунгина рингга қайтади. Теренс енгил, биринчи яримўрта, яримўрта ва биринчи ўрта вазн тоифаларида ўз жангларини ўтказиб келяпти. 

"Кроуфорд фақат Канело Альварес билан жанг қилмоқчи. Уни бошқа ҳеч ким қизиқтирмайди. Виржил Ортис билан жанг ҳам унга қизиқ эмас. Исроил Мадримовга ҳам реванш бермайди. Теренс аниқ Жарон Эннис билан жанг ўтказмайди. Яна ким бор? Себастьян Фундора? Йўқ, у катта даромад келтирадиган жангни хоҳлаяпти. Кроуфордни Канелодан бошқа жанглар қизиқтирмайди", — дея Хирннинг сўзларини келтиради vRINGe.com.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд сўнгги жангини 4 август куни ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши ўтказиб, 12 раунд тўлиқ давом этган баҳсда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг