UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элнур Абдураимов жангига оид кутилмаган хабар + ФОТО

Проф боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Элнур Абдураимов бугун тонг саҳарда Мексикада жанг ўтказиши керак эди.

"Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган Элнур Абдураимов (10-0, 9 КО) Мексиканинг Мехикали шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида мезбонлар вакили Кристиан Бьелмага қарши рингга кўтарилиши лозим эди.

Афсуски, жангга бир неча соат қолган бир пайтда мексикалик чарм қўлқоп устаси жароҳат олгани маълум бўлди ва бунинг натижасида баҳс бекор қилинди. Кристиан фаолияти давомида 19 ғалаба (7 нокаут), 4 мағлубият, 2 дуранг натижа қайд этганди.  

"Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Жангимга оз вақт қолганида, рақибим жароҳат олгани туфайли жангим қолдирилди. Нима бўлса ҳам ўз сабаби бор. Барчаси Аллоҳимнинг изни биландир. Алҳамдулиллаҳ, қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Ин Ша Аллоҳ кейинги жангимда сизларни қувонтираман", - дея вазиятга изоҳ берди Абдураимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг