UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 сен 10:31
Янгиликлар

Қизиқарли!

Эрматов, Аҳмедов, Чусовитина, Қосимов депутатлик учун сайловларда қатнашади

Хабарингиз бор, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу галги сайловларда спортимиз элитаси вакилларини ҳам кўриш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Одил Аҳмедов, ОКМК футбол клуби бош мураббийи, футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов ҳамда афсонавий гимнастикачимиз Оксана Чусовитинанинг номзоди етакчи сиёсий партияларимиз томонидан сайловга қўйилган.

Миржалол Қосимов сўнгги беш йил давомида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида фаолият юритди. Унинг номзоди янги беш йиллик муддатга ҳам қўйилди. Равшан Эрматов, Одил Аҳмедов ва Оксана Чусовитина Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлиш учун сайловда ўз имконият ва омадини синаб кўради.   

Қизиқ, агар Эрматов ва Аҳмедов сайловда ғалаба қозонса, МОҚ ҳамда ЎФАдан кетиб, бор эътиборини халқ фаровонлиги йўлидаги фаолиятга қаратармикан? Чунки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фаолият маҳаллий Кенгашлардагисидан кескин фарқ қилади. Деярли 24/7 режимда турли йиғилишлар, тадбирлар, ўзи сайланган ҳудудларини доимий ўрганишлар билан банд (тўғри, ҳамма депутатлар ҳам шундай ишлайвермайди) бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг