UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 мар 09:49
Янгиликлар

Дзюдо

Эртага бошланадиган Тошкент “Катта Дубулға” турнири бўйича қизиқарли маълумотлар

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан жой олган ушбу нуфузли мусобақа 3-5 март кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилади.

Бу тоифадаги турнир юртимизда иккинчи (биринчиси 2021 йил 5-7 март) бор ташкил этилмоқда. Унгача Тошкент Гран-При туркумидаги турнирларга мезбонлик қилиб келган. “Катта Дубулға” мусобақасининг мукофот жамғармаси 154 000 евродан иборат бўлиб, унинг иштирокчилари медаллардан ташқари Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлидаги қимматли рейтинг баллари учун ҳам татамига чиқади. 

Турнирда сайёрамизнинг 5 қитъаси 51 давлатидан жами 372 (196 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида ўзаро беллашади. Таққослаш учун, 2021 йилги Тошкент “Катта Дубулға” турнирида 5 қитъанинг 71 давлатидан жами 497 (296 эркак, 201 аёл) нафар дзюдочи иштирок этган эди. 

Мусобақада 1-ўрин учун 1 000 очко, 2-ўрин учун 700 очко, 3-ўрин учун 500 очко тақдим этилади. Нуфузи бўйича Жаҳон чемпионати ҳамда “Мастерс”дан кейин туради.  

Тошкент “Катта Дубулға” турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 56 нафар (28 эркак. 28 аёл) дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Яъни, мезбонга бериладиган имконият (ҳар бир вазнда 4 нафардан дзюдочи қатнашиш)дан тўлиқ фойдаланяпмиз.  

Ўзбекистон терма жамоаси 2021 йилнинг 5-7 март кунлари ўтказилган Тошкент “Катта Дубулға” турнирида 2 та кумуш (Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов), 4 та бронза (Кемран Нуриллаев, Сардор Нуриллаев, Музаффарбек Тўрабоев, Гулноза Матниязова) медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 6-ўринни банд этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг