UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 18:15
Янгиликлар

Кураш

Эртага Ислом Бирдамлик ўйинларида Кураш бўйича баҳслар ўтказилади

6-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом давлатларининг энг йирик спорт мусобақаси — VI Ислом Бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақа 20 йилдан кейин яна Саудия Арабистонида ташкил этилмоқда. Илк бор ўйинлар 2005 йилда Жидда, Мадина, Макка ва Тоиф шаҳарларида бўлиб ўтган эди.

Бу йил Кураш спорт тури тарихда биринчи бор Ислом Бирдамлик ўйинларининг дастурига кўргазмали спорт тури сифатида киритилди. Беллашувларда эркаклар: –66 кг, –81 кг ва аёллар: –57 кг, –70 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боради.

Кураш мусобақалари 6 ноябрь куни Ар-Риёддаги Boulevard Arena 01B спорт мажмуасида ўтказилади.

Айни кунгача, Саудия Арабистонига 57 та давлатдан 3500 дан ортиқ иштирокчи келган бўлиб, спортчилар 23 та спорт турида медаллар учун кураш олиб борадилар.

Ўйинларнинг Расмий очилиш маросими 7 ноябр, ёпилиш маросими эса 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг