UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 июн 14:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртанги чемпионлик жанглари олдидан вазн ўлчаш ва сўнгги face to face маросими бўлиб ўтди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Унинг co-main event жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони 27 ёшли Дэвид Бенавидес яримоғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, украиналик 37 ёшли Александр Гвоздикка қарши рингга кўтарилади. Бенавидис 28 та ғалабали жангининг 24 тасини муддатидан аввал якунлаган. Ундан 10 ёшга катта Гвоздикда эса 20 ғалаба ва 1 мағлубият бор.  

Эртанги жанг олдидан боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Иккала боксчи ҳам бир хил - 79 кг вазн қайд этди ва белгиланган вазн меъёрини бажарди. Ушбу жанг ғолиби яримоғир вазнда вақтинчалик WBC чемпионлик камарини қўлга киритади.

Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган оқшомнинг марказий жанги эса енгил вазнда WBA чемпиони Жервонта Дэвис (29-0, 27 КO) иштирокида ўтказилади. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг рингга қайтаётган америкалик 29 ёшли Жервонта ўзи билан тенгдош, мағлубият нималигини билмай келаётган ватандоши Фрэнк Мартин (18-0, 12 КО) билан жанг қилади. Дэвис тарозида — 60,51 кг, унинг рақиби эса — 60,96 кг тош босди. Жанг ўз кучида қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг